Виктор Жалилов: "Жамоамизнинг ўйинидан умуман қониқмадим"

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “лочинлар” устози Виктор Жалилов иштирок этиб, ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

- Жамоамизнинг бугунги ўйинидан умуман қониқмадим. “Навбаҳор” бугун жорий мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди. Ўйин давомида йигитлар рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо аммо улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Футболчиларга айрим ҳолатларда маҳорат, қаердадир омад етишмади. 

- Бугун Самвел Бабаян кўринмади. Буниг сабаби нимада?

- У бетоб бўлиб қолганди. Шу боис, ушбу ўйинга кела олмади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!