Виктор Жалилов матбуот анжуманида қатнашмади, сабаби...
“Навбаҳор” – “Андижон” (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Виктор Жалилов журналистларнинг саволларига жавоб бериши керак эди. Аммо унинг ўрнига клуб мураббийи Мустафо Байрамов иштирок этди.
- Биринчи навбатда, "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мухлисларимиздан эса бугунги мағлубият учун узр сўрайман.
Ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсак-да, гол уролмадик. Учрашувнинг охирги сонияларида тўп ўтказиб, мағлуб бўлдик.
Виктор Романович Жалиловнинг саломатлиги бироз ёмонлашгани сабаб матбуот анжуманида қатнаша олмади, - дейди Мустафо Байрамов.
Фикрлар