Виктор Жалилов йирик ҳисобидаги ғалабадан сўнг нималар деди?

"Навбаҳор" - "Оқ-тепа" ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "лочинлар" бош мураббийи Виктор Жалилов журналистлар саволларига жавоб беради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Кубок баҳсларида натижани олдиндан айтиш қийин. Кескинлик сақланиб турди. Аввалги ўйинлардаги натижалардан кейин футболчиларимизнинг руҳий ҳолати яхши эмасди. Уларни қўллаб-қувватлаб турдик, мадад бердик. Лекин барибир, хато қилишдан қўрқиш кузатилди.

Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасида фарқ бор. Бу сезилди. Легионерларимизнинг жароҳатлари бор эди, барчаларининг жароҳат олишлари тасодиф бўлди. Биринчи таймда кўплаб вазиятлар яратишга уриндик, фақат улардан фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. Танаффусдан кейин эса савия жиҳатидан устунликларини намойиш этишди, барибир, - деди Виктор Жалилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Inambaev Ravshan
22/04/2021 20:16
Галабалар давомли булсин!!!