Виктория Азаренко 50 дақиқада зафар қучди
Ads

Беларуслик теннисчи Виктория Азаренко Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган мусобақани омадли бошлади.

Вика ушбу босқичда швейцариялик Белинда Бенчичга қарши ўйин ўтказди. Учрашувда ҳисоб 6:4, 1:0 бўлиб турган бир вазиятда Белинда мағлубиятини тан олди ва баҳсни тўхтатди.

Шу тариқа "Western & Southern Open" мусобақасининг иккинчи босқичида Азаренко чехиялик Катержина Синякова, ёки хорватиялик Донна Векичка қарши кортга чиқадиган бўлди.