Виктория Азаренко Мальоркада қоқилди
Ads

Беларуслик теннисчи Виктория Азаренко Мальорка шаҳрида ўтаётган мусобақанинг илк даврасида жиддий қаршиликка учради.

Вика ушбу босқичда франциялик Каролин Гарсия билан рақобатлашиб, якунда 6:1, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Mallorca Open"да иккинчи даврага чиққан Гарсия, энди испаниялик Паула Бадоса билан куч синашадиган бўлди.