Виктория Азаренконинг ўзига ишончи ортди

Германиянинг Штутгарт шаҳрида аёллар ўртасидаги турнирнинг чорак финалмда иштирок этадиган теннисчилар номи аниқланмоқда.

Унда беларуслик Виктория Азаренко ва чехиялик Каролина Плишкова ўзаро рақобатлашди. Учинчи даврадан жой олган ўйинда Вика 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди.

Энди В.Азаренко ярим финал йўлланмаси учун эстониялик Анетт Контавейтга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!