Виллиан яна "Челси"га қайтишни хоҳламоқда

"Арсенал"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Виллиан ёзги трансферлар даврида яна "Челси"га қайтмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "канонирлар"нинг қайд этаётган натижаларидан 32 ёшли футболчининг ҳафсаласи пир бўлган. Виллианга АҚШнинг "Интер Майами" клубидан ҳам таклиф бўлмоқда, аммо "Челси" унинг учун энг мақбул вариант ҳисобланади.

Ўз навбатида "Арсенал" ҳам янги трансферлар учун қўшимча маблағ топиш мақсадида Виллианни сотиши мумкин.

Виллиан якунланган мавсум "Арсенал" сафида жами 37 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!