Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Винисиус “Барса” устидан кулди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бундай имкониятни қўлдан чиқариб бўлмайди

Испания кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида “Барселона” футболчилари Мадридга сафар қилиб, “Атлетико” майдонида 0:4 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.

Бу натижа каталонияликлар мухлисларни қаттиқ ранжитди. Гарчи олдинда жавоб учрашуви бўлса-да, Ханс-Дитер Флик шогирдларининг финалга чиқиши жуда қийин масала эканини ўзлари ҳам тушуниб турибди.

The Touchline нашри ўз саҳифасида “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг стример Ибай Льянос билан бирга турган ҳолда ҳайрат ва кулги билан акс этган сурати эълон қилинди. Манбага кўра, бу унинг “Барселона” мағлубиятига реакцияси бўлган. Улар Nike тадбирида учрашган.

Бу мавсумда “эл-класико”да жамоалар ўзаро ғалабалар алмашган: Ла Лигада “Реал” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Суперкубок финалида эса “Барселона” 3:2 ҳисобида устун келган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ