Винисиус бир имзо учун жуда катта бонус сўраяпти
Бразилиялик ҳужумчининг талаблари ўйлантириб қўйди
«Реал Мадрид» форварди Винисиус Жуниорнинг жамоадаги келажаги савол остида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Пепе Альварес хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи янги шартнома эвазига клубдан 80 миллион евро миқдорида имзо бонуси талаб қилмоқда. Шунингдек, у ўз тасвирларидан тижорат мақсадида фойдаланиш ҳуқуқининг 80 фоизига эга бўлишни истаяпти. Ҳозирги кунда Винисиус бу ҳуқуқларнинг 50 фоизига эга.
Хабар қилинишича, «Реал» бу каби шартларга рози эмас. Винисиус Жуниорнинг амалдаги шартномаси мадридликлар билан 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)