Винисиус: “Бир ўзим тўртта футболчидан ўтиб кета олмайман”

Винисиус Жуниор Бразилиянинг Америка кубогидаги рақибларининг тактикаси ҳақида гапирди.

Бразилия терма жамоаси “Копа Америка 2024” гуруҳ босқичининг 1-турида Коста-Рика билан дуранг ўйнади (0:0).

“Албатта, бу дебют, бундай ўйинлар ҳар доим жуда қийин, айниқса янги майдонда яхши ҳимояланадиган жамоага қарши. Биз бунданда яхшироқ ўйнашимиз керак.

Мен жамоамиз учун нималарни ривожлантириш ва нима қилишим мумкинлигини ҳам биламан. Янги мураббий, янги футболчилар, ҳаммаси вақт талаб этади.

Мухлисларимиз ҳаммасини бир вақтнинг ўзида хоҳлашади, лекин биз аста-секин ҳаракат қиламиз. Кейинги ўйинда биз анча яхши ўйнашимизга ишонаман, чунки бугун биз мусобақа қандай бўлишини, майдонлар ва ҳакамлар ҳақида маълумотлар тўпладик.

Мен ҳар сафар терма жамоа учун майдонга тушганимда, улар менга қарши уч-тўрт нафар футболчини қўйишади, албатта бир нечта футболчидан ўтиб кетишга қийналаман”,-деди “Реал” ва Бразилия вингери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!