Винисиус Бразилия терма жамоаси муаммосини очиб ташлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор жаҳон чемпионатининг биринчи турида Марокашга қарши 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин учрашув ҳақида фикр билдирди.

Бразилия терма жамоасини шармандали мағлубиятдан қутқарган ягона гол муаллифи бўлган Винисиусга кўра, жамоа кейинги баҳсларда тўп назоратини кучайтириши керак.

- Кейинги ўйинда тўпни кўпроқ назорат қилишимиз лозим. Бугун қарши ҳужум орқали гол урдик, лекин бундан кўпроғини бажаришимиз шарт, — деди Винисиус Жуниор.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия мағлубиятдан айнан "Реал" футболчисининг 32-дақиқада урган голи туфайли қутулиб қолди. Ундан олдин ҳисобни Марокаш ҳужумкор футболчиси Исмоил Сайбари очган эди.

Биринчи турдан сўнг "С" гуруҳида Бразилия ва Марокаш терма жамоалари бир очкодан жамғарди. Ушбу гуруҳда Гаитини кичик ҳисобда мағлубиятга учратган  Шотландия терма жамоаси пешқадамга айланди. 

Карло Анчелотти шогирдларининг навбатдаги ўйини 20 июнь куни Гаитига қарши бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!