Винисиус жамоадошларига миннатдорчилик билдирди

  • 20 декабрь, 2024, 20:10
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Реал" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор яқинда ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлди. Юлдуз футболчи бу ютуқдан сўнг, кечки овқат давомида жамоадошлари олдида самимий нутқ сўзлади.   

"Ҳаммангизга раҳмат, бу мукофот сизларсиз имконсиз бўларди. Сиз менинг оиламнинг бир қисмисиз. Ҳар куни сиз билан бирга бўлиш мен учун жуда муҳим. Лука Модрич, Лукас Васкес, Себальос, Федерико Вальверде... баъзиларингиз мени бу ерга энди келганимда ҳали бола деб кўрган эдингиз. Бу ғалаба мен учун жуда катта аҳамиятга эга", – дея Винисиуснинг сўзларини beIN Sports келтирди.  

Винисиус Жуниорнинг сўзларидан кейин жамоадошлари уни қарсаклар билан олқишлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!