Винисиус Жуниор "Олтин тўп"га монанд статистика қайд этмоқда

Винисиус Жуниор жорий мавсумдаги 9та ўйинда гол+пас тизимидан фойдаланган ҳолда умумий 7 очко жамғаришга улгурди.

"Реал Мадрид" вингери "Алавес" билан ўйиннинг 1-дақиқасидасидаёқ Лукас Васкесга голли узатма амалга оширди. Бу бразилиялик форварднинг жорий мавсумдаги барча мусобақалар ҳисобидаги 4-ассистига айланди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та гол ҳам мавжуд. 

Мазкур натижалар орқали футболчи "Олтин тўп" совринининг жорий мавсумдаги ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири эканлигини яна бир карра исботламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!