Винисиус: Ўзимга сарфланган пулларни оқладим
Винисиус Жуниор ўзининг трансфер нархини оқлади, деб ҳисоблайди.
"Реал" Мадрид Европа Чемпионлар лигаси финалида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб (2:0), турнир ғолибига айланди. Бразилиялик футболчи жамоасининг иккинчи голини урди.
"Мен бу клубни яхши кўраман. Мени "Реал"га олиб келганларни яхши кўраман. Бу ерда доим ғалаба қозониш учун ўйнаймиз. Мени ёшлигимданоқ катта суммага сотиб олган Флорентино Пересга раҳмат айтаман. Мазкур пулларни оқладим, деб ўйлайман.
"Реал" менга қўнғироқ қилганини ҳамон эслайман. Воқеа 2017 йилнинг 13 май куни содир бўлганди, бугун эса 2024 йил, 1 июнь ва ҳамон шу ердаман. Ғалаба қозонишда давом этишни хоҳлайман", - деди Мадрид клуби вингери.
Фикрлар