Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Винисиус «Реал» асосий таркибидаги ўрнини йўқотди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор заҳирага ўтказилди, у асосий таркибга қайтиш учун жиддий меҳнат қилишга қарор қилди.

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Бу ҳақда AS нашрига таяниб, The Touchline хабар бермоқда.

Манбага кўра, Винисиус юзага келган вазиятни тушунмоқда ва бош мураббий Жозе Моуриньонинг қарорини ҳурмат қилмоқда. Бразилиялик футболчи таркибдаги ўрнини қайтариб олиш ва яна ўйинлар тақдирини ҳал қила оладиган футболчига айланиш учун астойдил меҳнат қилиш ниятида.

Винисиус Жуниор 2026/2027 йилги мавсумни унчалик яхши ўтказмаяпти. У 12 та учрашувда битта гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди.

«Реал» Ла Лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Барселона»дан уч очко ортда қолмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ