Винисиус: “Реал”дан кетишга мажбурман

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор келажакда қайси жамоада ўйнаш кераклигини очиқ айтди.

- Ўзим фаолиятимнинг охиригача “Реал”да ўйнашни истасайман. Лекин “Фламенго” менинг ҳаётим. Мен отамга вақти келиб бу жамоага қайтишга ваъда берганман. Мен сўзимнинг устидан чиқишим керак, - деди Винисиус Жуниор.

23 ёшли футболчи “Реал” сафида 2018 йилдан бери тўп тепмоқда.

Бразилиялик форвард шу пайтга қадар 232 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 62 та гол урган ва жамоадошларига 65 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!