Винисиус “Реал”га ультиматум қўйди

Испания чемпионлиги учун курашаётган “Реал”нинг кейинги йиллардаги энг самарали футболчиларидан бири Винисиус Жуниор ўз келажаги масаласини тезроқ ҳал қилмоқчи.

Бразилиялик юлдузнинг устувор танлови “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномасини узайтиришдан иборат.

Бироқ мадридликлар Винисиуснинг бир мавсум учун талаб қилаётган 30 миллион евро миқдордаги маошни ортиқча ва бўрттирилган, деб ҳисобламоқда.

El Nacional маълумотларига кўра, Винисиус масалани чўзилишини истамайди ва шунинг учун клубга ультиматум қўйган.

Унга кўра, “Реал” апрель ойига қадар шартнома бўйича футболчига якуний жавобини бериши керак. Агар клуб унинг маошини жиддий оширишга рози бўлмаса, Винисиус Мадриддан кетишга тайёр бўлади.

Шунингдек, у бошқа клублардан тушган айрим таклифлар ҳақида айтиб, музокараларда босим ўтказгани таъкидланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!