Винисиус рекорд суммага сотилади

  • 13 октябрь, 07:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” клуби келаси ёз бразилиялик легионери Винисиус Жуниорни Саудия Арабистони клубларидан бирига рекорд суммага сотиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Бир неча манбаларнинг ёзишича, “Ал-Аҳли” клуби 25 ёшли юлдузни олиш учун “Қироллик клуби”га қарий 350 милион евро тўлашга тайёр эканини маълум қилган. Шайхлар мадридликлар билан музокара бошлагани айтилмоқда.

Агар Жидда шаҳри клуби бразилиялик юлдузни шу нархга трансфер қила олса, бу жаҳон футболида янги рекорд бўлади.

Айни пайтда футбол оламида энг қиммат нархга жамоа алмаштирган ўйинчи Неймар ҳисобланади. 2017 йили “Пари Сен-Жермен” бразилиялик ҳужумчи учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.

Винисиус Жуниорнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Томонлар янги битим борасида келиша олмаяпти. Айрим манбалар “Қироллик клуби” Винисиус Жуниорни сотиб юбориб, ўрнига Эрлинг Холандни олиб келишни режалаштираётганини ёзмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!