Винисиус учун бешта даъвогар маълум қилинди
"Реал" клуби ҳалигача Винисиус билан янги шартнома борасида келишувга эриша олгани йўқ. Испания матбуоти ёзишича, агар томонлар яқин орада битимни узайтиришга муваффақ бўлмаса, мадридликлар ҳужумчини шу ёздаёқ сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
El Debate нашри маълумотига кўра, бразилиялик вингернинг фаолиятини давом эттириши учун бешта йирик клубдан таклиф бор. Винисиусга асосан Англия Премьер-лигаси жамоалари ва Германия гранди қизиқиш билдирмоқда. Унга "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Бавария" даъвогар сифатида кўрсатилмоқда.
Ўтган мавсумда Винисиус "Реал" сафида 53 та ўйин ўтказди. У шу баҳсларда 22 та гол урди ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар