Винисиус ва "Реал"нинг бошқа футболчиларидан ҳурматга сазовор ҳаракат
"Реал Мадрид" футболчилари Испаниядаги сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам берди.
Октябрь ойининг охирларида Испания шарқида ва жанубида кучли ёмғир ёғди. Сув тошқинлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Мадрид клуби табиий офатдан жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида 1 миллион евро хайрия қилди.
"Cadena SER" хабарига кўра, "Реал" футболчиларининг ўзлари қўшимча равишда каттароқ маблағни хайрия қилишган. Улар буни эълон қилишни хоҳламадилар.
Қайд этилишича, бу ғояни жамоа вингери Винисиус ўз жамоадошларига таклиф қилган.
Фикрлар