Винисиуснинг энг катта муаммоси ошкор этилди
Унга борган сари қийин бўлади
Испаниянинг AS нашри журналисти Эдуардо Бургос «Реал Мадрид» сафида ёрқин ўйин намойиш этаётган Ян Диоманде ҳақида фикр билдирди.
Мутахассис ёш футболчининг ўйинини юқори баҳолар экан, унинг жамоадаги рақобатни жиддий кучайтирганини таъкидлади. Бургосга кўра, бу ҳолат Винисиус учун осон кечмайди.
«Диоманде гўё бошқа оламдан келгандек ўйнаяпти. У ҳужумнинг чап қанотида ажойиб ҳаракат қилади. «Реал Мадрид» учун уришаётган ҳар бир навбатдаги голи аввалгисидан ҳам чиройли чиқмоқда. Дисквалификация тугагач, Винисиус жуда жиддий муаммога дуч келади», — деб таъкидлади Бургос.
Ҳозирча Винисиус жазо муддатини ўтамоқда. Бразилиялик футболчи «Вильярреал»га қарши учрашувда қизил карточка олган эди. У рақиб жамоа ўйинчисини сочидан тортиб юборгани учун майдондан четлатилган. Ян Диоманде эса ёзда «РБ Лейпциг» клубидан «Реал»га қўшилган.
Изоҳлар (0)