Винус Уильямс Римда синглисини кутмоқда

Америкалик Винус Уильямс Рим шаҳрида ўтаётган "Премьера" туркумидаги мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олди.

Винус илк босқичда бельгиялик Элизе Мертенс билан уч сет давомидан кураш олиб борди. Кескин ва муросасиз ўтган ушбу ўйинда Уиьлямс 7:5, 3:6, 7:6 ҳисобида ғолиб бўлди.

Энди "Internazionali BNL D'Italia"нинг иккинчи даврасида дунё теннис ихлосмандлари опа-сингил Уильямслар баҳсига гувоҳ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!