Виржил ван Дейк: “Афсуски, хатолар ўйиннинг бир қисми”
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоадоши Ибраима Конате ҳақида фикр билдирди.
"Ибу ажойиб ҳимоячи. Жамоа барқарор ўйин кўрсатмаганда, албатта мудофаа чизиғимиз заиф бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолат бир неча бор рўй берган. Афсуски, хатолар ўйиннинг бир қисми. Муҳими уларга қандай муносабат билдиришдадир. Менимча, Конате сўнгги икки учрашувда ўзини яхши кўрсатди. У ўз устида ишламоқда", - деди жамоа сардори.
Эслатиб ўтамиз, Слот шогирдлари ҳозирда АПЛда 16 та учрашувда 26 очко жамғарган холда турнир жадвалида 7-ўринда кетмоқда.



Comments