Виржил ван Дейк фаолиятини тугатяптими?

CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”да юз берган инқирози натижасида жамоанинг етакчи ўйинчилари келажаги борасида ҳам турли маълумотлар чиқа бошлади.

Tecno

Хусусан, бир неча манбалар жамоа сардори Виржил ван Дейк фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида ёзди. Тажрибали футболчи бу хабарларга ўз муносабатини билдирди.

- Мен ҳеч қачон фаолиятимни яқин орада тугатаман, деб айтмаганман. Олдинга жуда узоқ қарамайман. Олдимизда ҳали йиллар бор.

Асосийси,  ўзимни бахтиёр ҳис қилишим, оилам ва фарзандларимнинг бахтли бўлишидир, - деди Виржил ван Дейк.

“Ливерпуль”да 2018 йилдан бери ўйнаб келаётган 34 ёшли ҳимоячи клуб билан ҳамкорлик шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!