Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Виржил ван Дейк ўрнига икки ҳимоячи чиқди

Ван Дейкнинг даври ўтди

«Ливерпуль» раҳбарияти тажрибали нидерландиялик марказий ҳимоячи Виржил ван Дейкка муносиб ўринбосар излашни бошлади. Бу ҳақда thedailybriefing нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар диққат марказида ҳозирча икки номзод бор: «Боруссия Дортмунд» сафида тўп сураётган Нико Шлоттербек ва «Ноттингем Форест» ҳимоячиси Мурилло.

Виржил ван Дейк 2018 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 35 ёшли футболчи ва «қизиллар» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. 

Трансфер бозорида нидерландиялик ҳимоячининг баҳоси тахминан 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ