Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Витинья ПСЖ афсонасини ортда қолдириб, рекордини ўрнатди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Энди ҳар бир ўйини рекорд бўлади

ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья жамоа сафида 212-учрашувини ўтказди. 26 ёшли футболчи Лига 1 доирасида «Ле Ман»га қарши уйдаги баҳснинг 59-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. 

Орaдан кўп ўтмай, парижликлар икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, иродали ғалабага эришди – 3:1.

ParisSG INFOS нашри хабарига кўра, Витинья ПСЖ таркибида майдонга тушган ўйинлар сони бўйича клуб тарихидаги энг самарали португалиялик футболчига айланди. У шу кўрсаткич бўйича жамоанинг собиқ юлдуз ҳужумчиси, мухлислар севимлиси Педру Паулетани (211 ўйин) ортда қолдирди.

Витинья 2022 йилнинг ёзида «Порту» клубидан ПСЖга ўтган эди. Шу вақтга қадар у парижликлар сафида 212 учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 25 марта жамоадошларини гол уришга ундаган ҳал қилувчи паслар муаллифи бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ