Витинья: "Учта футболчи ҳимояда ишламаса, жамоа қийналади"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья жамоада бир вақтлар ўйнаган Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе давридаги камчиликлар ҳақида фикр билдирди.
"Сиз бир, икки ёки учта футболчи югурмайдиган ҳолатга йўл қўя олмайсиз. Улар тарихдаги энг яхши футболчилардан, аммо бу ҳар доим ҳам жамоа манфаатига тўғри келавермайди.
Ҳозирги ПСЖ билан фарқ ҳам шунда. Ҳужумчилар ҳимоячиларга қарши худди жиннидек прессинг қилади. Усмон Дембеле ёки Гонсалу Рамуш рақиб жарима майдони киришидаёқ босимни бошлайди ва юқори прессингни биринчи бўлиб амалга оширади", — деди Витинья "Canal 11" телеканали эфирида.
Фикрлар