Витор Роке бўйича "Барса"нинг муносабати аниқ
Витор Роке кейинги мавсумда "Барселона"да ўйнамайди.
Бразилиялик ҳужумчи 2024/25 йилги мавсум учун "кўк-анорранглилар" режаларига киритилмайди, дея хабар берди "SER Catalunya". Футболчини "Барселона" ижарага бермоқчи. Деко мазкур вариантни форварднинг агенти Андре Кюрига таклиф қилади.
Рокенинг агенти футболчини ижарага беришни истамаяпти. Аввалроқ, у Витор клубни фақат тўлиқ трансфер эвазига тарк этишини айтганди. Кюри яқин кунларда Барселонага келиб, Деко билан гаплашишни режалаштироқда.
Ёш бразилиялик футболчи жорий мавсум "Барса" сфида барча мусобақалар доирасида 310 дақиқа ўйнади.
Фикрлар