
Владимир Бубанья Суперлига клуби билан шартнома имзолади
Урганчнинг “Хоразм” клуби янги мавсум учун тайёргарлигини давом эттиряпти. Таркиб ҳам Суперлигага мослаштириб тузиляпти.
Яқинда жамоа сафига сербиялик ҳимоячи Владимир Бубанья қўшилди.
Биласиз, у охирги уч мавсумни “Андижон” сафида ўтказди. 2024 йилги мавсумда Бубанья “Андижон” сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани бажарди. Шартномаси якунлангач эса "Бургутлар" билан хайрлашганди.
Бубанья яқинда “Хоразм”нинг машғулотига қўшилди ва клуб билан шартнома имзолаганлиги маълум бўлди.
Фикрлар