Владимир Кличко боксга қайтадими?

  • 25 сентябрь, 2019, 15:21
  • 0
  • Бокс

“Мен ҳам ютқазишим мумкин бўлмаган рақибларга мағлубиятга учраганман. Энтонининг ўзи ҳам Руис билан биринчи жангда нима бўлганлигига ҳайрон бўлаётган бўлса керак.

Ҳар кимда бундай муваффақиятсизлик бўлиши мумкин. Энди у ўз ҳарактерини намойиш қилиши ва катта ғалаба билан қайтиши лозим. Умид қиламанки, у буни уддалай олади.

Мен рингга қайтаманми? Билмайман, хеч ким билмайди. Ҳар куни тонгда машғулотлар ўтказаман. Боксга қайтаман деб, ўзимни алдайман. Бу ёлғондан  завқ оламан ва ўзимни соғлом турмуш тарзига ундайман.

Боксга қайтиш борасидаги қуруқ гаплар билан миш-мишлар тарқатишни хоҳламайман”,- деди Кличко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!