
Владислав Цейтлин ОЧЛ 2 ва "ЖЧ-2026" саралаш ўйинида назоратчи сифатида ишлайди
Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Ал Завра” (Ироқ) — “Ал Наср” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳамюртимиз Владислав Цейтлин назоратчи сифатида ишлайди. Бу борада ЎзФҲМ матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг октябрь ойида Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. Аҳамиятли томони шундаки, икки ўйинда ўзбекистонлик инспекторлар фаолият олиб боради.
Индонезия — Саудия Арабистони ўйинида Владислав Цейтлин назоратчи сифатида ишлайди.
Фикрлар