Водий дербисини бошқарадиган Шукуруллаевга оид статистика

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Навбаҳор” – “Андижон” беллашувини Акобирхўжа Шукуруллаев бошқариб боришидан хабарингиз бор.

30 ёшли ҳакамнинг “Навбаҳор” ва “Андижон” иштирокидаги ўйинларни бошқарганлик ҳақидаги статистикаси билан танишамиз. Ҳозирча бу йил ҳисобида Акобирхўжа иккала клуб иштирокидаги ўйинларни бошқаргани йўқ. Фақат 3-тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Навбаҳор” (2:2) учрашувида Шукуруллаев ВАР ҳаками сифатида ишлаган. Жорий мавсумда ҳозиргача 4 та учрашувда фаолият олиб борди ва ундан 2 таси Суперлига ўйинларидаги бош ҳакамлигига тўғри келади.

2023 йилги мавсумга келадиган бўлсак, Шукуруллаев “Нефтчи” – “Андижон” (0:0) ва “Андижон” – “Олимпик” (2:1) иштирокидаги беллашувни бошқарган. Шунингдек, “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) ва “Нефтчи” – “Навбаҳор” (0:0) ўртасидаги ўйинларда ҳам ҳакамлик қилган. Янада аҳамиятлиси, Акобирхўжа Шукуруллаев ўтган йили Суперлиганинг 6-тури, 14 апрель санасидаги Наманганда бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) учрашувида бош ҳакамлик қилган.

“Навбаҳор” – “Андижон” баҳсида яна Шукуруллаев ва бу сафар у Кубок доирасидаги учрашувда ҳакамлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!