Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

"Volvo Car Open": Белинда Бенчич чорак финалда ўйнайди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Белинда Бенчичга гап йўқ

Швейцариялик Белинда Бенчич АҚШда ўтаётган "Volvo Car Open" турнирининг учинчи даврасидаги учрашувини ғалаба билан якунлади.

У мазкур босқичда мезбонлар вакили Тэйлор Таунсендга қарши кортга чиқди. Чарльстон шаҳри мезбонлик қилган ўйинда Белинда 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа мусобақанинг чорак финалида Бенчич хорватиялик Петра Мартич, ёки яна бир америкалик Жессика Пегулага қарши кортга чиқади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ