ВХЛ. "Ҳумо" бугун дебютант клубга қарши ўйнайди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ўз майдонида "Ростов" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур баҳс соат 19:30 да "Ҳумо-Арена" муз саройида бошланади.

Маълумот учун, "Ҳумо" сингари жорий йилги мавсумдан ВХЛда иштирок этаётган "Ростов" клуби ҳисобида 16 та учрашувдан сўнг 11 очко мавжуд ва жамоа турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. 13 очкоси бор "Ҳумо" эса 15-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!