ВХЛ. "Ҳумо" ирода кўрсатди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафар учрашувлари сериясидан ўрин олган сўнгги, бешинчи баҳсини Ростов-на-Дону шаҳрида маҳаллий "Ростов" жамоасига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

8-дақиқада Владислав Туник жамоаси сон жиҳатдан озчиликда қолганига қарамай Роман Смирягин қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди. 16-дақиқада Артём Воронин ва Арсений Ерохинларнинг узатмаларидан сўнг "қанотлилар" тўпурари Евгений Григоренко мувозанатни тиклашга эришди.

34-дақиқада Евгений Попихин шогирдлари сон жиҳатдан устунликдан унумли фойдаланишга эришдилар. Евгений Григоренко ва Всеволод Сорокинларнинг узатмаларидан сўнг Семён Валуйский рақиб дарвозасига шайбани жойлаб қўйди.

Шу тариқа, тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 55 тага етди ва жамоа биринчи конференцияда 7-ўриндан мустаҳкам жой олди. 39 очкоси бор "Ростов" эса 39 очко  жадвалнинг 14-поғонасидан жой олган.

1:0 — Туник Владислав, 7.39 сон жиҳатдан камчиликда

1:1 — Григоренко Евгений (Ерохин Арсений, Воронин Артём), 15.22

1:2 — Валуйский Семён (Сорокин Всеволод, Григоренко Евгений), 33.57 сон жиҳатдан устунликда

Дарвозабонлар:Кудашев Данил - Смирягин Роман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hikmatov S
28/01/2020 06:54
Yashavor HUMO!!!