WBC Гран-приси. Суҳроб Қаюмов турнирни тарк этди

  • 19 апреля, 23:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида WBC ташкилотининг Гран-При турнири ўтказилмоқда. 

Ҳозиргина ҳамюртимиз Суҳроб Қаюмов (4-1, 2 КО) иштирокидаги жанг якунланди. Ушбу жангда боксчимизга Эпрем Барико (11-0, 6 КО) рақиблик қилди. 

Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда афсуски франциялик боксчи ҳакамларнинг якдил қарори билан 59-55, 59-55, 59-55 ҳисобларида ғалабага эришди. 

Шу тариқа, Суҳроб Қаюмов профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию