WBC Гранд-приси. Мужибилло Турсунов ярим финалда!

  • 13 августа, 17:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс бўйича WBC Гранд-присининг навбатдаги босқичи ўтказилмоқда.

Tecno

Тўртта дивизионда ташкил этилаётган Гранд-прининг бугунги беллашувлари доирасида ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Мужибилло Турсунов рингга кўтарилди.

Ҳамюртимизга Мексика вакили Мисаэль Кабрера рақиблик қилди.

Аҳамиятлиси, 6 раундлик беллашув тўлиқ давом этиб, якунда Мужибилло очколар ҳисобига кўра зафар қучди. Бу ғалаба орқали Турсунов WBC Гранд-присининг ярим финал босқичи чиптасини қўлга киритди.

Эндиликда Андижонда туғилган Мужибилло Турсунов ҳисобида 8 та жангда қўлга киритилган 8 та ғалаба мавжуд.

Маълумот учун, бироздан сўнг яна бир юртдошимиз Аюбхон Бахтиёров ва мексикалик Брендон Маскуэто тўқнашуви старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию