WBC янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар қайси поғоналарни банд этди?
WBC август ойи учун рейтингни янгилади. Унга кўра, ярим ўрта вазнда (66.6 кг) Қудратиллo Абдуқаҳҳоров 15 талик рейтингни тарк этган. Бунинг сабаби, Абдуқаҳҳоровнинг IBF йўналишида жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилишидир. У ўтган ой рейтингида 6-поғонада қайд этилган эди.
Супер ўрта вазнда (76.2 кг) WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров ўтган ойдаги каби 2-ўринни сақлаб қолган. Кучли 15 таликдан бошқа ўзбекистонлик боксчилар ўрин олмаган.
Аммо WBC бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ, 40 талик рейтингни эълон қилади. Ундаги ҳамюртларимиз супер ярим ўрта вазнда (69.8 кг) Исроил Мадримов 25, супер енгил вазн тоифасида (63.5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 33 ва Анвар Турапов 39, биринчи ўта енгил вазнда ( 48.9 кг) Ҳасанбой Дўсматов эса 32-ўриндан жой олган.
Фикрлар