WBC январь ойи учун ўзининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик бир қатор боксчилар рейтингдан ўрин эгаллаган.
-76,2 кг вазнда тоифасида WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров (13-0, 5 КО) аввалги ойдаги ўрнини сақлаган ҳолда 2-поғонада қайд этилган.
-66,68 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) эса рейтингда икки поғона пастлаб 7-ўринга жойлашди.
-76,2 кг вазн тоифасидаги яна бир ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) айни вақтда 39-ўринда қайд этилган.
-63,5 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) қайд этди. Шоҳжаҳон аввалги ойга нисбатан 7 поғона кўтарилишга эришиб, 25-поғонадан жой олди. Ушба вазн тоифасидаги яна бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) эса бир поғона ўсишга эришган ҳолда, 21-ўринни эгаллаган. -48,99 кг вазнда ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) ҳам аввалги ойдаги натижасидан уч поғона юқорилаб, 31-ўринда қайд этилган.
+90,7 кг вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) 39-поғонада, WBC Asia чемпионлик камари соҳиби Анвар Туропов (5-1, 4 КО) 40-ўринда, 63.5 кг вазнда WBC Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари чемпионлик камари соҳиби Жамшид Нажмиддинов (14-1, 11 КО) 40-поғонада, -69,85 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Исроил Мадримов (4-0, 4 КО) эса 34-ўринда эътироф этилган.
Фикрлар