WBO чемпиони ўз титулини ҳимоя қилади
Cупер ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони Билли Жо Сондерс ўз титулини Мартин Мюррейдан ҳимоя қилади.
Бу ҳақда “Matchroom Boxing” промоутерлик гуруҳи хабар бермоқда. Жанг 4 декабрь куни бўлиб ўтади.
31 ёшли Сондерс фаолияти мобайнида 29 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган ва уларнинг 14 тасида рақибларини нокаутга учрата олганди. 38 ёшли Мюррей эса, 45 та жангда рингга кўтарилиб, уларнинг 39 тасида ғалаба қозонган, 5 марта мағлубият аламини тотиб кўрган бўлса, 1 бора дуранг қайд этган.

Фикрлар