WTA рейтинги янгиланди. Кучли учликда ўзгариш, Абдураимова 7 поғона юқорилади

Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири ниҳоясига етди.

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) ўз одатига кўра, мусобақа якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Рўйхатни ҳамон польшалик Ига Швёнтек бошқариб бормоқда. Британия очиқ чемпионати финалчиси Унс Жабир 3 поғона йўқотди ва иккинчи ўринни Анетт Контавейтга бўшатиб берди. Грециялик Мариа Саккари кучли учликка якун ясаган. 

image_2022-07-11_16-32-09

Ўзбек тенниси маликалари ичида ҳамон Нигина Абдураимова карвонбошилик қилмоқда. У 194-поғонани банд этган.

image_2022-07-11_16-34-13

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!