Хёйсен дисквалификация қилинди, "Реал" огоҳлантириш олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания Қироллиги футбол федерацияси ҳузуридаги тартиб-интизом қўмитаси Ла Лиганинг еттинчи туридан сўнг қўлланадиган санкциялар бўйича қарор эълон қилди. 

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Маълумотга кўра, «Реал» жамоаси ҳимоячиси Дин Ҳёйсен Мадрид дербисида «Атлетико»га қарши ўйинда қизил карточка олгани ва ўз жамоаси дарвозаси томон пенальти сабабчиси бўлгани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди.

Интизом қўмитаси «Реал» клубини тайм орасида майдонга кеч қайтгани учун расман огоҳлантирди. Жамоа белгиланган вақтдан кўпроқ вақтни кийиниш хонасида ўтказгани боис иккинчи бўлим кечикиб бошланди.

Ҳозирда «Реал» Испания чемпионати жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби пешқадам «Барселона»дан олти очко орқада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!