Хаби Алонсо: Бу футболчи "Челси"да ўйнамайди
Бу ўйинчига жой ҳам, ишонч ҳам йўқ
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кендри Паэсга ҳозирча ишонч билдирмаётганини маълум қилди.
Ёзнинг охирида эквадорлик футболчи Аргентинадаги «Ривер Плейт» клубидан муддатидан олдин қайтиб келди. У бу жамоа сафида йил бошидан бери ижара асосида тўп суриб келаётган эди.
«Ҳозирги пайтда Паэс асосий жамоа аъзоси сифатида кўрилмаяпти. У бизнинг режаларимизга кирмайди», – дея Хаби Алонсо сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирган.
Кендри Паэс «Ривер Плейт» таркибида 14 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифи бўлди. У 2025 йил ёзида «Челси» сафига Экуадорнинг «Индепендьенте» клубидан 10 миллион евро эвазига қўшилган. Лондон жамоаси билан 19 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)