Хаби Алонсо "Челси"нинг асосий муаммосини айтди
"Челси"да таназзул бошланган
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Англия премьер-лигасида «Лидс»дан 1:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан сўнг жамоа ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Мутаҳассис жамоанинг асосий муаммосини қайд этди. Алонсо фикрича, «Челси» биринчи навбатда ўзининг руҳий тайёргарлигини тўғрилашга мажбур.
«Бизга ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти. Рақиб зарба берганда, биз унга етарлича қатъият билан жавоб қайтара олмаяпмиз. Бугунги ўйиндан кейин менда қолган асосий таассурот шу», — дея хабар беради Алонсо сўзларини «Челси»нинг расмий сайти.
«Челси» премьер-лигада кетма-кет иккинчи мағлубиятга учради. Жамоа сўнгги беш турда бор-йўғи икки марта ғалаба қозонган, қолган уч учрашувда очко йўқотган. «Кўклар» турнир жадвалида саккизинчи ўринга тушиб кетди. Алонсо шогирдларининг ҳисобида ҳозирча 16 очко бор.
Изоҳлар (0)