Хаби Алонсо "Челси"да трансферларга шахсан аралашади
“Челси” янги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида ёзги трансферлар ойнасида 3-4 нафар футболчини таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда. Айниқса, марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш асосий вазифалардан бири бўлади.
"Sky Sports" маълумотига кўра, испаниялик мутахассис трансфер жараёнларида бевосита иштирок этади. У нафақат янги футболчиларни жалб қилиш, балки жамоани тарк этадиган ўйинчилар бўйича қарорларда ҳам фаол қатнашади.
Шунингдек, манбада айтилишича, Алонсо “Челси”да фақат уч ҳимоячи схемасига боғланиб қолмайди. У “Байер”да айнан жамоа футболчиларига мос келгани учун шу тактикани қўллаган.
Лондон клубида эса испаниялик мураббий турли тактик схемалар ва комбинациялардан фойдаланиши кутилмоқда.

Фикрлар