Хаби Алонсо: "Жамоанинг бирлашиши — муваффақиятнинг асосидир"

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Ла Лиганинг 16-тури доирасида "Алавес" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадаги бирликнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Ғалаба голига ассист амалга оширган Винисиус Жуниор тўп киритилганидан кейин тўғридан-тўғри Хаби Алонсо олдига югуриб бориб, уни қучоқлади. Илгарироқ бразилиялик футболчи билан мураббий ўртасида келишмовчилик бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

— Биз фақат ўз ўйинимизга эътибор қаратяпмиз ва ҳар уч кунда бўладиган учрашувларга тайёргарлик кўряпмиз. Айниқса бир қатор футболчилар йўқлигига қарамай қўлга киритилган ғалабани юқори баҳолайман. Вальдепеньяс дебют қилди — уни ҳам дебюти, ҳам ўйини билан табриклайман.

Биз ҳаммамиз ягона мақсад йўлида ишлаяпмиз. Қўлга киритилган суръатни сақлаб қолишимиз керак, чунки битта ўйиннинг ўзи етарли эмас. Олдинда ҳали узоқ йўл бор ва шу ҳолатни ушлаб қолишимиз шарт.

Биз бирга ишлаяпмиз, жамоа жуда яхши ўйнади. Бирлик — бу пойдевор, фақат доимий яхлитликгина керакли ўсишни таъминлайди, — деди Алонсо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!