Хаби Алонсо кейинги етти йилда жамоа етакчиси ким бўлишини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” бош мураббийи Хаби Алонсо ёзда “аристократлар” сафига “Астон Вилла” клубидан ўтган ҳужумкор футболчи Морган Рожерс ҳақида фикр билдирди.

- Таркибни шакллантиришда муҳим қарорлар қабул қилишга тўғри келади ва Морган, шубҳасиз, шундай қарорлардан бири бўлди. Ҳозирги кун учун ҳам, келажакни ҳисобга олган ҳолда ҳам бундай даражадаги футболчини қўлга киритиш биз учун жуда муҳим эди.

У кейинги олти-етти йил давомида жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ у клубга катта таъсир кўрсатмоқда, - деди Алонсо BBC нашри вакиллари билан суҳбатда.

Футболчининг “Астон Вилла”дан трансфери ҳақида 21 июль куни маълум қилинган эди. Аввалроқ Рожерснинг трансфери 117 миллион фунт стерлинг (137  милион евро ) миқдорида экани хабар қилинган. Transfermarkt маълумотларига кўра, бу “Челси” тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланади. Аввалги рекорд ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг 121 миллион евроли трансфери эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!