Хаби Алонсо "Ливерпуль"га келса 4 та футболчини сотиб олишни сўради

  • 27.01.2026 21:01
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Реал Мадрид" собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо "Ливерпуль" га ўз талабларини маълум қилди.

"Қироллик клуби"дан истеъфога чиққан Хаби Алонсонинг хизматларига "Ливерпуль" жамоаси жиддий қизиқиш билдираётган эди. Агар испаниялик мутахассис Мерсисайд клубида иш бошласа, биринчи навбатда таркибни кучайтиришни ва 4 нафар ўзи танлаган футболчини сотиб олишни талаб қилмоқда. Унинг истаклари рўйхатидан "Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен, "Кристал Пэлас" хавбеги Адам Уортон, шунингдек, ПСЖ вингери Брэдли Баркола ва "Бавария" ҳужумчиси Майкл Олиселар ўрин олган. 

Маълумот учун, "Ливерпуль" вакиллари Алонсо билан дастлабки ижобий алоқалар ўрнатгани ва у жамоага келишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!