Хаби Алонсо Лондоннинг топ-клубини бошқариши мумкин
"Реал Мадрид" клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо "Челси"ни бошқариши мумкин.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, лондонликлар раҳбарияти испаниялик мутахассис билан алоқага чиқиб, эҳтимолий ҳамкорликни муҳокама қилган. 44 ёшли мураббий аниқ шарт қўйган — у спорт масалаларида кўпроқ назоратга эга бўлишни истайди. Бу талаб у "Байер"да ишлаган давридаги ваколатларга ўхшаш.
Айни пайтда Хаби Алонсо "Челси" кўриб чиқаётган ягона номзод эмас. Клуб Лиам Росеньор билан хайрлашганидан сўнг яна бир нечта мураббий вариантларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси жорий йил январидан бери ишсиз — у "Реал"да ярим йил ишлаганидан кейин лавозимидан озод этилган эди.

Фикрлар