Хаби Алонсога жамоа топилди

  • 13.01.2026 17:42
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид"ни тарк этган испаниялик бош мураббий Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқариши мумкин.

Tecno

Душанба куни "Реал Мадрид" бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиққанини эълон қилган эди. Испания Суперкубогидаги мағлубият сабаб "қироллик клуби" шундай қарорга келди. Хабарларга кўра, "Ливерпуль" бош мураббий Арне Слот ўрнига асосий номзод сифатида айнан Алонсони кўрмоқда. "Қизиллар" барқарор ўйин намойиш эта олмаётгани сабаб, бош мураббийни алмаштириш эҳтимоли юқорилаб бормоқда. Мерсисайдликлар айни вақтда Англия Премьер-лигасида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, "Ливерпуль" навбатдаги учрашувда 17 январь куни "Бёрнли"га қарши майдонга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!